15:25 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1380)
499 0 0

Эксперт томонидан айтилган фикрларни умумлаштирадиган бўлсак, ушбу ҳимоя воситаси коронавирус тарқалишининг олдини олишга тўсиқ бўлолмайди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Мутахассислар одамлар коронавирусга қарши индивидуал ҳимоя воситаси (ИҲВ)сифатида фойдаланадиган клапанли ниқоблар хусусиятлари ҳақида сўзлашди.

Бу ҳақда Роспотребнадзор ЦНИИ эпидемиология молекуляр диагностика маркази етакчи эксперти Михаил Лебедев РИА Новостига сўзлаб берди.

Унинг айтишича, бундай ИҲВни фақатгина медикларга тақиш тавсия этилган.

"Бу ниқоблар шифокорларга улар касбий вазифаларини бажаришлари учун керак, чунки улар нафас чиқаришни енгиллаштиради. Касалланган одам эса ўзидаги барча вирусларни атрофдагиларга тарқатаётган бўлади", - деди Лебедев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Гарбда айрим авиакомпаниялар клапанли ниқоб таққан йўловчиларни самолётга чиқармай қўйишганини қўшимча қилди.

Агар эксперт томонидан айтилган фикрларни умумлаштирадиган бўлсак, ушбу ҳимоя воситаси коронавирус тарқалишининг олдини олишга тўсиқ бўлолмайди.

Эксперт сўзларига кўра, кундалик ҳимоя учун бир марта ишлатиладиган ниқоблардан фойдаланишнинг ўзи етарли, фақат уларни ҳар икки-уч соатда алмаштириб туриш лозимлиги унутилмаса бўлди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1380)

Асосий мавзулар