АОКА раҳбари Британия элчиси Торлот билан онлайн учрашув ўтказди

© Международный пресс-клубДиректор АИМК Асаджон Ходжаев
Директор АИМК Асаджон Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Тимоти Торлот АОКА билан барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Икки томонлама ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. АОКА директори Асаджон Ходжаев Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот билан онлайн учрашув ўтказди.

Асаджон Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек матбуотида цензура борми? Асаджон Ходжаев журналистлар саволларига жавоб берди

Унда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада мавжуд муаммолар таҳлил этилди, ахборот-кутубхоначилик йўналиши бўйича узоқ йиллик ҳамкорликни самарали давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Торлот матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар, умуман, ахборот соҳаси вакилларининг малакасини ошириш, хусусан, Буюк Британия медиакомпаниялари тажрибаси билан яқиндан таништириш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу жараёнга хусусий оммавий ахборот воситалари жалб этилиши алоҳида қайд этилди.

"Олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири — Агентликнинг ахборот маконидаги ўрни ва ролини таҳлил этиб, устувор йўналишларни белгилаб олиш, — деди Асаджон Ходжаев. — Чунки тегишли қонунчилик бўйича Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш услубини такомиллаштириш зарурати мавжуд, шу боис халқаро тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, ўз иш услубимизни замонавий ва янгича ёндашувлар асосида ташкил этмоқчимиз. Бу борада бизга Буюк Британия тажрибаси фойдали бўлади, деб ўйлайман".

Учрашувда Тимоти Торлот АОКА билан барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Икки томонлама ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0