00:05 06 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1389)
21400

Кеча кун давомида 167 нафар бемор соғайиб соғайганлар жами 71 482 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 %ни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Ўзбекистонда 7 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 206 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида аниқланган.

Кеча кун давомида 167 нафар бемор соғайиб, соғайганлар сони жами 71 482 нафарга етган ва ушбу кўрсаткич 97 %ни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2113 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони бўйича Қўшма Штатлар биринчи ўринда турибди. Иккинчи ўринда Ҳиндистон ва учинчи ўринда Бразилия келмоқда.

Бутун дунёда ушбу инфекцияга чалинган инсонлар сони 65 миллион нафардан ошган. 1,5 млн дан ортиқ киши ушбу инфекция қурбонига айланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1389)

Асосий мавзулар