Ўзбекистон бир нечта давлатлар билан авиапарвозларни босқичма-босқич тиклайди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида келгуси йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония каби давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Ўзбекистон келгуси йилдан бир нечта давлатлар билан авиапарвозларни босқичма-босқич тиклайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеселектор йиғилиши маълум қилинди.

Пассажиры в международном аэропорту Шереметьево в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия сайёҳлари учун айрим давлатлар чегаралари 2021 йил кузигача ёпиқ бўлиши мумкин

Келгуси йилда 1,7 миллион хорижий, 7,5 миллион маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини 370 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Бу борада энг катта манба, аввало, зиёрат туризмидир. Мамлакатда ислом динига оид кўплаб зиёратгоҳлар, яҳудийлик, буддавийлик ёдгорликлари бор. Бу имкониятдан фойдаланиб, 700 минг зиёратчини жалб қилиш ва 130 миллион долларлик хизматлар экспортини таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

Шу боис келгуси йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония каби давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Миллий авиакомпаниямизда чипталар нархи баландлиги танқид қилиниб, уни арзонлаштириш вазифаси қўйилди.

Давлат раҳбари зиёрат туризмида тарғибот ва илмий ёндашув етишмаётганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг чет эллардаги элчихоналари билан бирга бу борадаги ишларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Зиёрат туризми бўйича салоҳиятли давлатлар фуқаролари учун виза тизимини соддалаштиришга доир таклифлар билдирилди.

Янгиликлар лентаси
0