Мирзиёев мустақилликнинг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш тўғрисида қарорни имзолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНа пересечении улиц Мирзо Улугбека и Махтумкули в Ташкенте установили государственный флаг Узбекистана
На пересечении улиц Мирзо Улугбека и Махтумкули в Ташкенте установили государственный флаг Узбекистана   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахтида "Истиқлол" мажмуаси ташкил этилади ва у ерда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Пандемия шароитидаги илк Мустақиллик байрами қандай нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия шароитидаги илк Мустақиллик байрами қандай нишонланмоқда - видео

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан:

  • Ўзбекистон пойтахтида “Истиқлол” мажмуаси ташкил этилади ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади;
  • Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўли "Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги" деб номланади;
  • ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилади.
Янгиликлар лентаси
0