Буйволлар подаси урғочи шерни шохлаб ўлдирди - видео

Oбуна бўлиш
Ёввойи табиатда нафақат ўтхўрлар, балки йиртқичлар ҳам хатар остида бўлади. Урғочи шер учун бу ов муваффақиятсиз якун топди.

National Geographic хабарига кўра, буйволларнинг урғочи шерни шохлаб ўлдиргани акс этган кадрлар ЖАР Крюгер миллий паркида суратга олинган. Аввал бошдан рўй берган ҳодиса ҳақида фотосуратчи туфайли хабар топилган бўлса, кейинроқ, бўлиб ўтган воқеани видеога олган сайёҳ аёлни топишга муваффақ бўлинган.

Удав - Sputnik Ўзбекистон
Икки илон ва лаққа балиқ бир-бирини емоқда — ғаройиб видео

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар сувлоқ жойга келиб, буйволлар подаси, эчкилар ва дам олиб ётган бегемотларни кўришган. Аммо бу ҳотиржамлик вақтинчалик эди. Тез орада ҳамма тушунарсиз шовқинни эшитган, бир пасдан сўнг пода ўртасида аллақандай безовталик рўй бераётгани маълум бўлган.

Маълум бўлишича, иккита урғочи шер ов қилишни истаб қолган, аммо уларнинг бирини буйволлар подаси ўраб олиб, шохлаб ўлдирган. Азбаройи ғазаб отига минган ҳайвонлар йиртқични топтаб, шохлари билан осмонга қарата улоқтиришарди.

Фотосуратчи олган кадрларда эса пода кетганидан сўнг жасад ёнига югуриб келган иккинчи урғочи шерни кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0