Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари билан учрашади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на совещании с активом Хорезмской области
Шавкат Мирзиёев на совещании с активом Хорезмской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакат тарихида илк марта ўтказилаётган ёшлар форумида иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ва хотин-қизлар манфаатлари: Мирзиёев беш ташаббус бўйича йиғилиш ўтказди

"Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди", - дея аниқлик киритган Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб,мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди.

Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.

Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0