Ўзбекистонда давомли зилзила юз берди

© МЧС УзбекисанаПоказатели сейсмографа во время землетрясения
Показатели сейсмографа во время землетрясения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистондаги юз берган зилзила тўлқини Ўзбекистонда сезилди. Ер силкиниши Тошкент шаҳрида 3 балл, Фарғонада 5-6 балл кузатилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Ўзбекистонда давомли ер силкиниши кузатилди. Водий томонда, хусусан, Наманган, Андижон ва Фарғонада ер силкини кучи 5-6 баллни ташкил қилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вақти билан соат 15:28 да Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер силкинишлари сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Тошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда содир бўлди. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 238 километрни ташкил этади. Эпицентрида зилзила кучи 5,3 магнитуга тенг бўлган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила кучи Фарғона шаҳрида 6 баллни ташкил этган.

Қирғизистонда юз берган зилзиланинг Ўзбекистон шаҳарларида сезилиши:

Тошкент: 238 км, 3 балл.

Наманган: 90 км, 4 балл.

Андижон: 88 км, 4 балл.

Фарғона: 24 км, 5-6 балл.

Гулистон: 246 км, 2 балл.

Жиззах: 325 км, 2 балл.

Самарқанд: 405 км, 2 балл.

Янгиликлар лентаси
0