Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда

Oбуна бўлиш
Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжат Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 4 та ОТМлари Европа ва Марказий Осиёдаги энг яхшилар рейтингидан ўрин олди
Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020—2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.
Унда йирик шаҳарларда 2020—2025 йилларда урбанизацияни ривожлантиришнинг асосий концептуал йўналишлари келтирилган.
Қайд этилишича, бу йирик шаҳарларда урбанизация жараёнларини янада фаоллаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини янада кўтаришга ёрдам беради.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
ОТМга киришдаги тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади
Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.
Шунингдек, мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг (МТТ) жорий ҳолатидан келиб чиқиб, уларни реконструкция қилиш, шунингдек, келгусида аҳоли ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда янги МТТлар билан қамраб олиш мўлжалланган.
Давлат МТТлари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш (дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болаларни парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш, белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутиш) кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0