22:26 24 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Янгиликлар
Ҳавола олиш
60910

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиа-парвозлар қайта тикланиши маълум бўлди. Биринчи рейс жорий йилнинг 5 январида амалга оширилиши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиа-парвозлар қайта тикланмоқда, бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот-хизмати хабар берди.

2021 йилда илк чартер рейс 5 январь куни амалга оширилади.

Ташувчининг аниқлик киритишича, самолёт Тошкент - Душанбе – Тошкент маршрути бўйича парвозни амалга оширади.

Аниқлик киритилишича, Тошкентдан самолёт маҳаллий вақт билан 09:30да учади ва Душанбега 10:30 етиб боради. Душанбедан ортга қараб 12да учади ва Ўзбекистон пойтахтига 13.00да учиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида авиа-парвозлар ўтган йилнинг 16 март санасида тўхтатилган эди.

Айни вақтда, Тожикистон бошқа мамлакатлар, хусусан, Россия билан авиа-қатновларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Асосий мавзулар