Ўзбекистонда миллий кинематография ойлиги старт олмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСъёмки многосерийного фильма "Зулейха открывает глаза"
Съёмки многосерийного фильма Зулейха открывает глаза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида "Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография" ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор "Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография" ойлиги ўтказилади.
VI Международный кинофестиваль стран Азии, Африки и Латинской Америки. Открытие фестиваля во Дворце искусств. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади
Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида "Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография" ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ташкил этилади.
Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, республика бўйлаб таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли билан ўзбек кино санъати тарихи ва бугунги куни ҳақида мулоқот уюштирилади. Бир қатор тарихий-бадиий фильмларнинг бепул намойиши ўтказилади.
Кино ҳафталик доирасида ёш киноижодкорлар учун Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентда филиалини очиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ташкил қилиш масалалари муҳокамалар марказида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0