14:43 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
436 0 0

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳига кўра, преквалификация (вакцинани маъқуллаш) жуда мураккаб ва кўп босқичли жараёндир.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқуллаш жараёни 2021 йилнинг биринчи ярмида кутилмоқда, деб хабар қилган "Российская газета" нашрига Россия ССВ.

Август ойида идора COVID-19 олдини олиш учун Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатга олган эди. Россия тўғридан-тўғри инвестициялари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган вакцинага "Спутник V" дея ном берилди.

Препарат икки компонентни уч ҳафта оралиқ масофаси билан киритишни кўзда тутади.

"Досье анализи натижалари бўйича эксперт маслаҳатлашув жорий йил январ ойида бўлиб ўтади. Биз 2021 йилнинг биринчи ярмида БССТ қарорини кутмоқдамиз", – дея аниқлик киритган муассаса.

Вакцинани маъқуллатиш бўйича досьени Россия томони БССТга 2020 йилнинг декабр ойида йўллаган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигида изоҳ беришларича, преквалификация (вакцинани маъқуллаш) жуда мураккаб ва кўп босқичли жараёндир.

"Вакциналардан фавқулодда вазиятларда фойдаланишни тасдиқлаш ва кейинчалик уни маъқуллаш жараёни БМТ дастурлари доирасида вакциналарни етказиб бериш, шунингдек ташқи бозорларга чиқишни осонлаштиришга имкон беради", - дейилади идора хабарида.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, ЖССТ, Россия, Спутник V, вакцина

Асосий мавзулар