13:47 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
63410

Шифокор, коронавирусга чалинган ҳар бир бемор ўз озиқ-овқат рационидан чиқариб ташлаши керак бўлган таомлар хусусида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Айрим турдаги маҳсулотларни тановвул қилиш коронавирусга чалинган инсон ҳолатини кескин ёмонлаштириши мумкин.

Бу ҳақда шифокор-терапевт, парҳезшунос ва тиббиёт фанлари номзоди Екатерина Бурляева маълум қилди.

Шифокор сўзларига кўра, маҳсулотлар коронавирусни юқтириш манбаси бўлолмайди. Шунчаки, бу нотўғри одатларнинг барчаси охир-оқибат касалликларга олиб келади ва COVID-19ни кечиши жараёнига ўз таъсирини кўрсатади.

Бурляева коронавирусга чалинган беморлар учун махсус меню ишлаб чиқилганини қайд этди. Уни Роспотребнадзор ва Озиқланиш ва биотехнология ФИЦ ходимлари тузишган.

Маълум бўлишича, инфекцияга қарши курашувчи ҳар бир инсон шакар ва туз истеъмол қилишни максимал қисқартирмоғи лозим.

Шунингдек, COVID-19га чалинган инсонлар нон ва бошқа турдаги ун маҳсулотларидан тийилмоғи керак.

Газланган ва таркибида сок мавжуд бўлган ичимликлар ҳам саломатликка салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Бундан ташқари, коронавирусга чалинган беморлар колбаса, сосиса, ёғли гўшт ва пишлоқ, чипс, майонез ва фастфуддан ўзини тийиши лозим, деб ҳисоблайди Бурляева.

Мутахассиснинг таъкидлашича, озиқ-овқат рационига товуқ гўштидан бульон, сутли кашалар ва картошка пюресини қўшган маъқул.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус

Асосий мавзулар