ТИВ четга чиқаётган фуқаролардан сохта справкаларга умид қилмасликни сўрамоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қалбаки ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини ҳам қийинлаштирмоқда", - дейилади вазирлик мурожаатида.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётганларга муҳим илтимос билан мурожаат қилмоқда.
Пассажиры в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар сохта медсправка билан Россияга учиб бориб, аэропортда қолиб кетишди
Вазирлик ахборотига кўра, ОАВларда Ўзбекистон фуқароларининг чет эл мамлакатлари халқаро аэропортларига боришлари билан хорижда даволаниш учун касаллик тўғрисидаги сохта ҳужжатларни ҳамда коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган ПЗР-тест манфий натижаси кўрсатилган қалбаки маълумотномаларни тақдим қилаётганликларига оид ҳолатлар ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
"Мазкур ҳолат ҳамюртларимизнинг хорижий мамлакат ҳудудига киритилмасликлари учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қалбаки ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини ҳам қийинлаштирмоқда", - дейилади вазирлик мурожаатида.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан бегона шахсларнинг қалбаки тиббий маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришда "ёрдамлашиш" борасидаги таклифларига кўнмасликларини сўраб қолган.
Шу билан бирга, чет элга сафарга чиқишдан олдин ўша мамлакатда жорий қилинган чеклов чоралари ва талаблар билан синчиклаб танишиб чиқишни тавсия этган.
Янгиликлар лентаси
0