12:47 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Янгиликлар
Ҳавола олиш
78502

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Энергетика вазирлиги Янги-Ангрен ИЭС да юз берган портлаш сабаблари ҳақида баёнот берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 январ, соат тахминан 11:42 да, Янги-Ангренская ИЭС қозонхонаси ҳудудида кўмир-ҳаво аралашмасининг "чақнаши" содир бўлган.

Энергетика вазирлиги изоҳига кўра, кеча 19 январь куни Янги-Ангрен ИЭСининг № 5 энергоблоки таъмирга чиқарилган. Бугун станция қуввати 560 МВт бўлган амалдаги энергоблоклар билан ишлаган. Битта энергоблок захирада бўлган.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ёнғин сабабларини аниқлаштириш учун Янги-Ангрен ИЭСга Энергетика вазирлиги, ФВВ раҳбарлари, тергов органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари етиб боришган.

Ҳозирда тергов органлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқдалар, шундан сўнг расмий маълумотлар берилади.

Пудрат ташкилотлари ва касаба уюшма қўмиталари раҳбарияти томонидан вафот этганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий тармоқларда архив характеридаги видеолар тарқатилган бўлиб, бу бугунги воқеаларга алоқадор эмаслигини билдирамиз, дейилади вазирлик баёнотида.

Асосий мавзулар