Мирзиёев Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинлади

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармонига мувофиқ Даврон Ҳидоятов Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Президентнинг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0