Ўзбекистон ИИВ 2020 йилда хизмат вақтида вафот этган ходимлар сонини очиқлади

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
2020 йилда фуқаролар томонидан 322та ҳолатда ички ишлар органлари ходимларига қонун талабига бўйсунмаслик ҳолатлари содир бўлган ва уларга қаршилик кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил давомида 62 нафар Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган. 291 нафари эса турли даражада тан жароҳатлари олган.
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2018
Ҳайдовчи ГАИ ходимини нега дўппослаганига Ўзбекистон ИИВ аниқлик киритди
Бу ҳақда бугун, чоршанба куни, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ислоҳотларга бағишланган матбуот-анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ички ишлар вазирлиги кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Авазбек Иномовнинг айтишича, вафот этган ходимларнинг оила-аъзоларига жами 8 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилган. 
Шунингдек, ўтган йил давомида ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида содир бўлган турли ҳолатлар акс этган 201та видеороликлар халқ орасида кенг муҳокамага сабаб бўлган.
"Интернет тармоғида кенг тарқалган 201 та роликдан 84тасида ИИВ ходимлари айби тасдиқланмаган, жумладан, фуқароларга нисбатан 22та ҳолатда маъмурий, 9та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган", - деди Иномов.
Узбекский милиционер осматривает машину - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2017
Ўзбекистонда "ГАИ" ходимлари ҳаракатларини видеога ёзиш тизими ишга туширилади
Маълум қилинишича, кадрлар бош бошқармаси ва ўз хавфсизлик бўлинмалари томонидан ҳар битта ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, 87 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Шундан саккиз нафар ходим ички ишлар органлари тизимида бўшатилган, 20 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, тақдим этилган маълумотларга кўра, 2020 йилда фуқаролар томонидан 322та ҳолатда ички ишлар органлари ходимларига қонун талабига бўйсунмаслик ҳолатлари содир бўлган ва уларга қаршилик кўрсатилган.
Шундан 149та ҳолатда фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 97 ҳолатда фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2020
Сурхондарёда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари орасида можаро содир бўлди
"Юқоридаги рақамларни келтиришдан мақсад, қанча фуқароларга чора кўрилган, ёки қанча ходимлар ишдан бўшатилганини кўрсатиш эмас, асло ундаймас. Кўп ҳолатларда ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда, фуқароларимиз томонидан ўзларини ҳақ-ҳуқуқларини нотўғри талқин қилиш оқибатида, тармоқларда салбий ҳолатлар акс этиб, бу бизнинг имижимизга таъсир этмоқда", - деди Иномов.
Тадбирда шунингдек, 2019-2020 йилларда Ички ишлар тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтилди.
Иномовга кўра, сўнгги йилларда тизимда кадрлар сиёсатини тўғри олиб бориш, лавозимларга юқори салоҳиятга эга профессионал кадрларни жамлаш, айниқса, янги авлод ички ишлар ходимларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар органлари хизмат интизоми, ходимларни мақсадли тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, уларни ватанга ва касбга садоқатли қилиб тарбиялаш борасида чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
2019-2020 йиллар давомида ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тузилган алоҳида ишчи гуруҳ республикадаги ҳар бир ички ишлар органларига бориб, ўша жойда учрашувларда шахсий таркиб билан содир этилаётган ножўя хатти-ҳаракатлар танқидий муҳокама қилиниб, хизмат интизомини қўпол равишда бузган, жиддий камчиликларга йўл қўйган, ўз хизмат бурчига масъулиятсизлик билан ёндашиб, тизим шаънига доғ тушираётган ходимларга нисбатан йиғилишларнинг ўзида кескин чоралар кўрилган.
Бундан ташқари, халқ билан бевосита ишловчи соҳалар: яъни, йўл-патрул хизмати, патрул-пост хизмати, миграция ва фуқароликни расмийлаштиришнинг барча ходимлари аттестациядан ўткизилиб, улар орасида лавозимига нолойиқ деб топилган 178 нафари лавозимдан озод этилган. 20 нафари ички ишлар органларидан бўшатилган.
Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2019
Янги йил чорагида ички ишлар тизимида "қорин қўйганлар" масаласи кўрилади  
Тизимда хизмат интизомига бевосита масъул бўлган ҳар бир раҳбарнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари мавжуд. Ушбу раҳбар ходимларнинг фаолияти тўлиқ ўрганилиб, махсус комиссия томонидан аттестациядан ўтказилган.
Шахсий таркиб ўртасида маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ходимлар аниқланиб, ички ишлар органларини бундай ходимлардан холи тизимга айлантириш мақсадида психологлар томонидан ҳар бир ички ишлар органларида маънавий-руҳий муҳитни ўрганиб, ходимларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0