Андижонда банк ходими банкоматлардан 345 миллион сўмни ўмарди

© УзСтандартБанкомат
Банкомат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан З.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирган банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Передача портфеля из рук в руки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2020
VIP-аферистлар: Жиззахда банк амалдорлари фермерлар пулларини ўмарди
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Бош прокуратура матбуот-хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб хабар бермоқда.
АТ "Халқ банки" туман филиалининг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда банкнинг бош мутахассиси З.И. 2020 йилнинг декабрь ва жорий йилнинг январь ойида туман деҳқон бозорида ўрнатилган банкоматлардан жами 345,5 млн сўм нақд пулни олишга эришганлиги аниқланган.
Банк мутахассиси ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, ўзининг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0