03:39 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)
136 0 0

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари Адҳам Баҳронов Sputnik мухбирига вилоятда феврал ойининг биринчи ярмидан бошлаб 15 минг киши коронавирусга қарши эмланиши ҳақида маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Самарқанд вилоятида аҳолини эмлаш учун 352 та, шунингдек, кўчага чиқиш имкони бўлмаганлар учун  99 та кўчма бригадалар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри вилоят санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Боймуродовга таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари Адҳам Баҳронов Sputnik мухбирига вилоятда феврал ойининг биринчи ярмидан бошлаб 15 минг киши коронавирусга қарши эмланиши ҳақида маълум қилган эди.

Маълум бўлишича, вакцинация ишлари ҳали бошланмаган.

"Вакцина келтирилиши биланоқ аввало 65 ёшдан ошган фуқаролар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ходимларини эмлашни бошлаймиз. Эмлаш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман", - деб айтган Боймуродов.

Дастлабки босқичда Хитой вакцинасидан фойдаланилиши кўзда тутилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)

Асосий мавзулар