Ўзбекистонда Канада виза маркази очилади

© GEOFF ROBINS / AFPПарламентский холм в Оттаве, Канада
Парламентский холм в Оттаве, Канада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг мамлакатда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга эришилган.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШдаги дипмиссия раҳбари Жавлон Ваҳобов Ўзбекистондаги Канада элчихонаси (Москвадаги қароргоҳи)нинг миграция бўйича маслаҳатчиси Даниэль Унрау билан музокаралар ўтказган.
Студентка на занятии в медицинском университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2020
Нукусда шифокорлар Канада стандартлари бўйича ўқитилади
Даниэль Унрау Ўзбекистон томонидан ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Хусусан, ёшларни хорижий давлатлар меҳнат бозорида талабгир бўлган 20 дан ортиқ касбларга ўқитиш, чет тилларга ўқитиш учун хориждан мутахассисларнинг мамлакатга жалб этилишини алоҳида эътироф этган.
Унраунинг фикрича, ўзбек ҳукумати ўзининг меҳнат мигрантларини Канадага ҳам экспорт қилиши мумкин, у ерда юқори малакали тор касбий малакага эга меҳнат ресурсларига талаб юқори.
Дипломат, шунингдек, Ўзбекистонда "Канада виза маркази" очилишига эҳтиёж борлигини қайд этиб ўтган.
Ишга марҳамат мономаркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2020
Уч ойда ўрганса бўладиган "пултопар" ҳунарлар: "Ишга марҳамат" мономарказидан репортаж
Бундай марказлар бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб турибди, Унраунинг фикрича, яна бир ваколатхонанинг Ўзбекистонда очилиши мамлакатлар ўртасида фуқаролар ҳаракатланишини анча енгиллаштирган бўлар эди.
Суҳбат чоғида, Унрау, Канадада, хусусан Квебек провинциясида, француз тилини биладиган чет эллик меҳнат муҳожирларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига француз тилини ўргатишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этган.
Бу тилни билиш номзодларни саралаш босқичида қўшимча балл ва бошқа афзалликларни тақдим этиши қўшимча қилинган.
Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, деб хабар қилади "Халқ сўзи" нашри, Унрау билан музокаралар натижаларига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг Ўзбекистонда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга эришилган.
Янгиликлар лентаси
0