Меъмор Шусев ва Навоий театри

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Давлат академик катта театри ва Шусевнинг бошқа ишларидан фотолавҳа.

Бугун 8 октябр куни Алексей Викторович Шусев таваллуд топганига 142 йил бўлди. Шусевни эсга олишимиз сабаби — у Тошкент кўрки бўлган Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг меъмори.

Ўтган асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда театр ривожланиши натижасида, республика раҳбарияти  Ўзбекистон учун янги, замонавий, театр санъатининг кўп йиллик ривожланиш истиқболларига мос келадиган театр биноси қуришга қарор қилди

Ушбу мунособат билан Совет Иттифоқининг етук меъморлари орасида театр биноси қуриш учун конкурс эълон қилинди. Конкурс шартларидан бири бу таклиф қилинган лойҳаларни газеталарда чоп этиб жамоатчилик иштирокида кенг муҳокама қилиш эди.

Конкурсда ўша даврларда Совет Иттифоқида етук архитекторлардан бири бўлган Алексей Викторович Шусев лойҳаси ғолиб чиқди. Ушбу лойҳа театр биносидан талаб қилинган барча функционал имкониятлар ва миллий меъморчилик анъаналарига жавоб берадиган деб топилди.

Шусев 1873 йилда Кишинев шаҳрида, дворянлар оиласида туғилди. 1891 —1897 йилларда Шусев Санкт-Петербургдаги Олий тасвирий санъат мактабида, Бенуа в Репин каби машҳур мураббийлар қўлида ўқиди.  

Олий мактабни битиргач, Шусев археологик экспедиция таркибида Самарқандга бориб Гўр Амир мавзолейи ва Биби Хоним масжиди харобаларини ўрганди. Ушбу сафар Шусевда жуда катта таасурот қолдирди. 

Шусев Чор Россияси ва Совет Иттифоқи даврида кўплаб таниқли бинолар архитектори бўлди. Улар орасида Москвадаги Қозон вокзали биноси, Наркомзем биноси, “Комсомолская” метро бекати ва ҳатто Ленин мавзолей биноси бор.

Тошкентдаги опера ва балет театри биносини лойҳасида Шусев, Самарқанддаги сафари чоғида чизган эскизларидан кенг фойдаланди. Театр биноси қурилиши 1939 йилда бошланди. 1942 йилда уруш туфайли қурилиш тўхтатилди, лекин 1944 йилда қурирлиш ишлари яна давом эттирилди.   

1945 йилда Тошкентга Японияниг Квантун армияси ҳарбий асрлари олиб келинди. Улар Навоий театри қурилишининг охирги босқичида қатнашишди. Театр биносини ички ва ташқи пардозлаш ишларида ўша давр Ўзбек халқ рассомлари Усто Ширин Муродов, Худойберганов ва Болтаевлар катта ҳиса қўшди.

Автор фикри бўйича, театрнинг ҳар бир ён фойеси, Ўзбекистоннинг турли вилоятларига мансуб, ўз безатиш услубига эга. Тошкент зали, Бухоро зали, Хоразм зали, Самарқанд, Фарғона ва Термез заллари шулар жумласидан.

Мисол учун Бухоро залини безатиш учун усталар, ганчни кесиб, ойна устига ёпиштириш услубидан фойдаланишди. Ушбу услуб Бухоро амири саройини безатишда қўлланилган. Хоразм зали ушбу ҳудудга мансуб бўлган, ёғоч ўймакорлиги нақшларини такрорловчи ганч нақшлари билан безатилган. Театр фойелари Алишер Навоий асарлари саҳналари ва Ўзбекистон табиати манзаралари билан безатилган. Расмлар авторлари уша давр Ўзбекистон етук рассомлари Ахмаров ва Татевосянлардир.

Театр биноси қуриб битказилгандан кейин, архитектор Шусевнинг таклифи билан бино олдида фонтан қурилди. Ушбу театр биноси ва фонтан якунланган меъморчилик ансамблини ташкил қилиб пойтахтнинг кўркига айланди.

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Давлат академик катта театрига бағишланган фото лавҳамизни томоша қилинг.  

 

© SputnikАлшер Навоий номли Ўзбекистон Давлат академик катта театри
Алшер Навоий номли Ўзбекистон Давлат академик катта театри - Sputnik Ўзбекистон
1/6
Алшер Навоий номли Ўзбекистон Давлат академик катта театри
© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишҚозон вокзали. меъмор - Алексей Шусев
Қозон вокзали. меъмор - Алексей Шусев - Sputnik Ўзбекистон
2/6
Қозон вокзали. меъмор - Алексей Шусев
© Государственный музей архитектуры им. А.В. ЩусеваҚозон вокзали қурилиши. меъмор - Алексей Шусев олдинги қаторди.
Қозон вокзали қурилиши. меъмор - Алексей Шусев - Sputnik Ўзбекистон
3/6
Қозон вокзали қурилиши. меъмор - Алексей Шусев олдинги қаторди.
© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишМосква метросининг "Комсомолская" бекати. 55 йил аввал қуриб битказилган. Меъмор Алексей Шусев
Москва метросининг Комсомолская бекати - Sputnik Ўзбекистон
4/6
Москва метросининг "Комсомолская" бекати. 55 йил аввал қуриб битказилган. Меъмор Алексей Шусев
© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишМосква, Қизил майдондаги Ленин мавзолейи. Меъмор Алексей Шусев
Москва, Қизил майдондаги Ленин мавзолейи. - Sputnik Ўзбекистон
5/6
Москва, Қизил майдондаги Ленин мавзолейи. Меъмор Алексей Шусев
© Sputnik / Становов / Медиабанкка ўтишМеъмор Алексей Викторович Шусев, Россия ва Совет Иттифоқи меъмори (1873-1949)
Меъмор Алексей Шусев - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Меъмор Алексей Викторович Шусев, Россия ва Совет Иттифоқи меъмори (1873-1949)
Янгиликлар лентаси
0