22:37 25 Феврал 2018
Эфир
Фото

Оскар 2016 - соҳиблари ва бошқа Голивуд юлдузларининг чиройли либослари

Ҳавола олиш
93413
  • Лучший актер второго плана Майк Райланс, Лучшая актриса-Бри Ларсон, лучший актер Леонардо Ди Каприо и лучшая актриса второго плана Алисия Викандер
  • Бри Ларсон - энг яхши аёл роли учун Оскар мукофоти билан тақдирланди. Воқеа жойида олинган сурат
  • Леонардо Ди Каприо - энг яхши эркак ролига Тирик қолган фильми учун муносиб бўлди. Архив сурат
  • Алисия Викандер - Даниялик қиз фильмида ўйнаган энг яхши иккинчи даражали аёл роли учун Оскарга сазовор бўлди. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актер Леонардо Ди Каприо ва режиссер Алехандро Иньярриту. Воқеа жойида олинган сурат
  • Марк Райланс - энг яхши иккинчи даражали рол актери номинациясида Оскарга сазовор бўлди. Шпионлар кўприги фильми. Воқеа жойида олинган сурат
  • Марк Ардингтон, Сара Беннет, Пол Норрис ва Визурст ўз Оскарлари билан. Воқеа жойида олинган сурат
  • Жош Сингер ва Том МакКарти ўз Оскарлари билан. Воқеа жойида олинган сурат
  • Софья Вергара. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актриса Кейт Винслет. Воқеа жойида олинган сурат
  • Режиссер Спайк Ли ўз турмуш ўртоғи Тоня Льюис билан. Воқеа жойида олинган сурат
  • Жимми Нейпс ва Сэм Смит энг яхши қўшиқ учун Оскарга сазовор бўлишди. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актриса Маргот Робби. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актер Лью Шрайбер ва актриса Наоми Уаттс. Воқеа жойида олинган сурат
  • Ёш актер Жейкоб Трембли, Хона филмида бош роллардан бирини ўйнаган. Воқеа жойида олинган сурат
  • Супермодел ва сухандон Хейди Клум. Воқеа жойида олинган сурат.
  • Актриса Женифер Гарнер Голливуднинг қизил йўлагида. Воқеа жойида олинган сурат
  • Қўшиқчи Леди Гага ва Тейлор Кинни. Воқеа жойидан олинган сурат
  • Актер Жаред Лето. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актриса Шарлиз Терон. Воқеа жойида олинган сурат
  • Актриса Шарлиз Терон. Воқеа жойида олинган сурат
  • Асиф Кападиа ва Жеймс Гей-Риз - энг яхши ҳужжатли фильм учун Оскар олишди. Воқеа жойидан олинган сурат
  • Энио Морриконе ва Мария Травиа Оскара мукофоти олиш маросимига келишди. Воқеа жойида олинган сурат
  • Режиссер Алехандро Инярриту - энг яхши режиссура учун Оскарга сазовор бўлди. Воқеа жойида олинган сурат
  • Продюсер Михаил Шугар Оскар олмоқда. Воқеа жойида олинган сурат
  • Леонардо Ди Каприо Оскар олмоқда. Воқеа жойида олинган сурат
  • Осар тақдимоти кечаси бошловчиси, Крис Рокк. Воқеа жойида олинган сурат
ROBYN BECK / AFP
Чапдан ўнгга: иккинчи даражали ролда ўйнаган энг яхши актёр Майк Райланс, энг яхши актриса - Бри Ларсон, энг яхши актер - Леонардо Ди Каприо ва энг яхши иккинчи даражали ролда ўйнаган актриса Алисия Викандер.

АҚШ киноакадемиклари бу сафар Леонардо Ди Каприонинг умидини пучга чиқармади. Леонардо Ди Каприо олтинчи уринишдан Оскарни қўлга киритди.

“Телба  Макс” фильми олтита “Оскар”га сазовор бўлди. Маросимнинг ҳақиқий “кутилмаган совғаси” бу “Диққат марказида” фильми йилнинг энг яхши фильми деб топилганига. Чунки Жуда катта шов шувларга сабаб бўлган, энг яхши режиссер номинацияси бўйича Оскар мукофотини олган фильм “Телба Макс”  бир томонда қолиб ҳеч ким кутмаган фильмнинг “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилиши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Охирги пайтларда шундай ҳолатлар, афсуски, Оскар учун одатий бўлиб қолмоқда.

Кинокритиклар айтишига қараганда, “Диққат марказида” 1952 йилдан бери “Йилнинг энг яхши фильми” номига сазовор бўлиб, қолган асосий номинацияларда биирорта ҳам мукофот олмаган биринчи фильм бўлди. Кино академиясининг ушбу фильм “продюсерлар гильдиясининг танлови бўйича” танланган деган тушунтируви ҳам етарлича асос бўла олмайди.     

“Тирик қолган” фильми учта номинацияда Оскарга сазовор бўлди: энг яхши режиссура, энг яхши оператор ва энг яхши эркак роли учун.

Ёш ва ёрқин актриса Бри Ларсон “Хона” фильмидаги ёш она роли учун “энг яхши аёл роли” номиницияси бўйича Оскар мукофотини олди.

Икки йилдан бери Оскар фақат оқ танли актерларга берилаётгани мунособати билан, бошқа ирқ ва этник гуруҳларга мансуб актёрлар ўз норозилигини билдиришган эди. Уилл Смит ва бошқа бир неча таниқли актер ва режиссерлар Оскар мукофоти тақдимоти маросимига қатнашмасликларини эълон қилишди. Ушбу мавзуда Барак Обама ҳам ўз фикрини билдирди.

Оскар танлаш маросими “атрофида” пайдо бўлган ушбу “гина-гудрат”ларни ҳисобга олиб, америка кино академияси кеча бошловчиси лавозимига қора танли сухандон Крис Роккни таклиф қилишди. Крис Рокк Оскор тақдимоти кечасини “қора танлилар ҳаёти ҳам аҳамиятга эга” деган сўзлар билан якунлади.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар