21:21 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
  • 12 апрел куни Россия фан ва маданият маркази Тошкентда Юрий Гагарин ҳайкали олдида тадбир ўтказди.
  • Космонавтика кунига бағишланган кўргазмада  аэрокосмисмик моделлар намойиш қилинди.
  • Байрамда болалар рақсга тушмоқда.
  • Болалар ансамбли рус халқ рақсларини намойиш қилишди.
  • Кўргазмадаги аэрокосмик мавзусидаги стенд.
  • Космонавтика кунида қатнашга ветеранлар.
  • 12 апрел куни Россия фан ва маданият маркази Тошкентда Юрий Гагарин ҳайкали олдида тадбир ўтказди.
  • Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев сўзга чиқди.
  • Космонавтика кунида болалар чиқиши.
  • Тадбир якунида Юрий Гагарин ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
  • Тошкентдаги Юрий Гагарин ҳайкали.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
12 апрел куни Россия фан ва маданият маркази Тошкентда Юрий Гагарин ҳайкали олдида тадбир ўтказди.

Бугун, 12 апрел халқаро авиация ва космонавтика кунига бағишланган тантанали тадбир Чилонзор тумани Юрий Гагарин ҳайкали олдида ўтказилди.

Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев сўзга чиқди.

"Эллик етти йил муқаддам инсоният вакили илк бор фазога кўтарилди. Бу умумбашариятга тегишли воқелик, коинот байрами, бутун ер шарини бирлаштирган оламшумул воқеа бўлган эди. Шундай қилиб фазо биз учун орзудан вақтинча қўним топиб турган бир ҳудудга айланди", — деди дипломат ва "илк бор фазога қадам қўйган кишилар инсонлар хотирасида абадий сақланажак", дея қўшимча қилди.

Россия элчиси шунингдек, ўзбекистонликларнинг космосни ўзлаштириш борасида қўшган улкан ҳиссаларини эътироф этиб ўтди.

"Ўзбекистон ракеталарни учиришда яқиндан ёрдам берган, Ўзбекистон луноходни яратишда ёрдам кўрсатган, Ўзбекистон космосни забт этишда ёрдам берган бошқа нарсаларни яратишда ҳам катта ёрдам берган", — деди дипломат.

Тадбир якунида Юрий Гагарин ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар