Санкт-Петербург Давлат Эрмитажида ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихига оид жуда катта миқдордаги маданий ёдгорликлар сақланмоқда.
Ўтган асрда Ўзбекистон ҳудудида олиб борилган археологик экспедициялар давомида топилган осори атиқалар, турли даврларга оид тангалар, қўлёзмалар ва ҳужжатлар, халқ амалий санъати намуналари, заргарлик, мискарлик ва кандакорлик маҳсулотлари ўзбек халқининг бой ва бетакрор тарихи, буюк маданияти ифодаси сифатида музей экспозицияларида намойиш этиб келинмоқда.