14:18 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
  • Шавкат Мирзиёев 14 июн куни Москвага ташриф буюрганда Мундиалнинг расмий тўпига дастхат қўйди.
  • 29 апрел - 1 май кунлари Ўзбекистонга Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон рафиқаси билан ташриф буюрди.
  • Шу йил июн ойида Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учин Циндаога ташриф буюрди.
  • Президент Шавкат Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди.
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмон
  • Шу йил май ойида Шавкат Мирзиёев АҚШга биринчи расмий давлат ташрифини амалга оширди.
  • Ливан бош вазири Саад Харири, Россия президенти  Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
  • 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тошини қўйди.
  • 13 июн куни Шавкат Мирзиёев Шарқий ҳарбий қисмига ташриф буюрди
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмазордаги Карлар жамиятининг кар-соқовлар маданият марказига ташриф буюрди
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Фориш тоғ-дала полигонини бориб кўрди.
  • 23 апрел куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан учрашди.
  • Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди.
  • Ҳуқуқ тартибот органлар фаол равишда замонавий технологиялар татбиқ этилмоқда.
  • Президент март ойида Зарбдор туманидаги Зарбдор текстил МЧЖ фаолияти билан танишди.
  • Шу йил июн ойида президент Фарғона вилояти Марғилондаги кийим тикиш корхонасига ташрифи буюрди.
  • Ўзбекистонда қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли таркибий ўзгартиришлар амалга оширилмоқда.
  • Шу йил бошида президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт корхонасига ташриф буюрди.
  • Президент деярли ҳар бир сафар чоғида фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун вақт топади.
  • Мамлакатда жадал суратларда иқтисодиёт ривожланмоқда.
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев 14 июн куни Москвага ташриф буюрганда "Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 61 ёшни қарши олди.

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.

Олий маълумотли, 1981-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1981-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

1990-йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

1992-йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001-йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003-йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.

Ш.М.Мирзиёев 2003-йилда Ўзбекистон Республикасининг бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015-йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.

8 сентябрь куни Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юкланди.

4 декабр куни бўлиб ўтган президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар