21:34 18 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Фото

Зални кўтарган "Ялла" ва жангчилар рақси: Тошкентдаги тантанали концертдан репортаж

Ҳавола олиш
154440
  • В Ташкенте прошло торжественное мероприятие посвящённое 30 й годовщине вывода Советских войск из Афганистана.
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
В Ташкенте прошло торжественное мероприятие посвящённое 30 й годовщине вывода Советских войск из Афганистана.

Иккинчи февраль куни Тошкент совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши 30 йиллиги ҳамда VETERAN уюшмаси ташкил топганига 25 йил тўлишини катта тантана билан нишонлади

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1-3 феврал кунлари VETERAN ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилмоқда.

1-феврал куни ўтказилган тантанали тадбирларда "Боевое братство" халқаро иттифоқи Олий кенгаши аъзоси, Совет иттифоқи Қаҳрамони генерал-лейтенант Руслан Аушев; РФ Федерал кенгаш Федерал кенгаши аъзоси, Афғонистон ветеранлари Россия иттифоқи бошқармаси раиси Франц Клинцевич, шунингдек, Беларус, Украина, Молдова, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Болтиқбўйи мамлакатлари ветеран ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тошкентда 1-феврал куни МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмиллалчилар ишлари бўйича қўмитасининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси ўтказилди. Худди шу куннинг ўзида меҳмонлар Темурийлар давлат музейи ва Қуролли Кучлар музейи экспозициялари билан танишдилар ва шаҳардаги тарихий обидаларни зиёрат қилдилар.

2-феврал куни Мустақиллик майдонидаги мемориал-мажмуада Афғонистонда совет қўшинлари таркибида ўз ҳарбийлик бурчини адо этаётиб ҳалок бўлган 1514 инсон исмлари ўйиб ёзилган Хотира Китобининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Сўнгра "Туркистон" саройида ветеранларни тақдирлаш маросими ўтказилди ва уларга байрам концерти ташкиллаштирилди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидан ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи аъзолари, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари таклиф этилди.

Барча тадбирлар Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қарорига биноан Ҳукумат, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва жамоатчилик ташкилотлари кўмагида ташкиллаштирилган.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар