10:26 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
© Sputnik / Екатерина Штукина
30 мая 2019. Председатель правительства РФ Дмитрий Медведев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (слева направо на первом плане) во время встречи в Ташкенте.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 29-30 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташриф давомида муҳим битимлар имзоланди. Шунингдек, Медведев қадимий Хива бўйлаб сайр қилди. Sputnik Медведев ташрифининг ёрқин лаҳзалари акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Россия ҳукумати раҳбари 29 май куни кечқурун Ўзбекистонга келди. Тошкент аэропортида уни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ва пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Эртаси куни эрталаб Медведев президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди, сўнгра Россия — Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисида иштирок этиш учун Урганч шаҳрига жўнаб кетди. Учрашув якунида таълим, иқтисодиёт, маданият, саноат ва соғлиқни сақлаш соҳаларида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, Россия ҳукумати раҳбари Москва ва Тошкент яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 4,5 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача  етказиш ниятида эканини таъкидлади.

Ўтказилган йиғилишдан сўнг бош вазирлар Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов Хива шаҳрига бориб, Ичан қалъа бўйлаб сайр қилишди.

Ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилинг.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар