18:17 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
  • Женщины в русских национальных нарядах
  • День рождения Пушкина в Ташкенте
  • День рождения Пушкина в Ташкенте
  • Тюрденев и народ на возложении цветов Пушкину
  • День рождения Пушкина в Ташкенте
  • Тюрденев на дне рождения Пушкина в Ташкенте
  • Женщина читает стихи на дне рождения Пушкина в Ташкенте
  • День рождения Пушкина в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Женщины в русских национальных нарядах

Тошкентда Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйилди ҳамда шоир ижодидан намуналар ўқилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири тадбирда иштирок этди.

Бундан роппа-роса 220 йил аввал, 1799 йил 6 июнда буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган. Ушбу муҳим сана муносабати билан Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев тошкентликлар билан биргаликда Пушкин ҳайкали пойига гул қўйди, Россотрудничество эса республикада рус тили ва маданиятини асраб-авайлаш, ривожлантириш ва оммалаштиришга ҳисса қўшган кишиларни тақдирлади.

Рус шоири ижоди ўзбекистонликлар ўртасида юксак қадрланади. Қайд этиш жоизки, Тошкентда Пушкин кўчаси, майдони, ёдгорлиги, шунингдек, шоир номи билан аталган метро станцияси мавжуд.

Куни кеча Наманганда “Эзгу илҳом париси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўқувчилар ва талабалар Пушкин ижодидан намуналар ўқишди ҳамда унинг портретига гул қўйишди.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг икки таниқли маданият ходими – Александр Файнберг ва Владимир Шапиро – Россия Федерациясининг давлат мукофоти – Пушкиннинг медали билан тақдирланди. Медаль Россия билан маданий алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, рус тили ва маданиятини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшган хорижий давлатларнинг фуқароларига топширилади. Ушбу мукофотга 10 нафар ўзбекистонлик сазовор бўлди. Республика Пушкин медали совриндорлари сони бўйича мамлакатлар ўртасида етакчига айланди.

Яна фотолавҳалар

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Охирги янгиланиш: 16:45 21.06.2019
    16:45 21.06.2019

    Илғор технологиялар ва кенг имкониятлар: Ўзбекистондаги биринчи ЭИЗ ҳаётидан репортаж

    Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар

    378
    11
  • Резьба по дереву
    Охирги янгиланиш: 14:37 21.06.2019
    14:37 21.06.2019

    Ҳақиқий дурдоналар қандай яратилади?

    Sputnik Ўзбекистон мухбири тошкентлик ўймакор уста Жавлон Умаров устахонасига ташриф буюриб, ёғоч ўймакорлиги сирлари билан яқиндан танишди.

    109
    12
  • Охирги янгиланиш: 19:31 17.06.2019
    19:31 17.06.2019

    Шамол этакларини кўтариб юборган юлдузлар – фото

    Барчага маълумки, юлдузлар оммага кўриниш беришдан олдин кўзгу қаршисида соатлаб вақтларини сарфлашади. Бошқалардан ажралиб туриш учун энг сўнгги модадаги либосларни кийишади. Баъзида шамол уларнинг этакларини кўтариб юбориб, ноқулай вазиятга солиб қўйиши панд беради.

    3630
    15
  • История мучений, Бангладеш
    Охирги янгиланиш: 17:31 14.06.2019
    17:31 14.06.2019

    Стенин номли халқаро танловнинг энг сара ва ёрқин суратлари

    Андрей Стенин номли фотожурналистика бўйича халқаро танловнинг асосий мақсади - ёшсуратчиларни қўллаб-қувватлаш, замонавий фотожурналистика муаммоларига жамоатчилик фикрини қаратишдир. Финалчиларнинг энг сара ва ёрқин суратлар - Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.

    548
    17

Асосий мавзулар