17:35 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Фото

Илғор технологиялар ва кенг имкониятлар: Ўзбекистондаги биринчи ЭИЗ ҳаётидан репортаж

Ҳавола олиш
53420
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ

Sputnik / Дильшода Рахматова
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл, хусусан, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари ОАВ вакиллари 20 июнь куни "Навоий" ЭИЗ фаолияти билан танишдилар.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар

"Навоий" ЭИЗ - ўн бир йил муқаддам Ўзбекистонда биринчи бўлиб ташкил этилган эркин иқтисодий зонадир. Бу зона аввалига Навоий шаҳри ёнида 564 гектар майдонни эгаллаган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил май ойидаги фармони билан ЭИЗ ҳудуди бутун Навоий вилояти чегарасичага кенгайтирилди.

Жорий йил февраль ойида "Навоий" ЭИЗга директор этиб тайинланган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси - Ҳабиб Абдуллаев Sputnik мухбири билан суҳбатда ЭИЗ имтиёзлари ва афзалликлари ҳақида гапирди.

"Навоий ЭИЗ бўйича қабул қилинган май ойидаги президент қарорини инқилобий ҳужжат, дея баҳолаш мумкин. Энди Навоий ЭИЗда бизнес ташкил қилмоқчи бўлган инвесторлар бу ишни осон ва арзон йўлга қўя оладилар. Агар уларнинг лойиҳалари эскпортга, Ўзбекистонда импорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган, инновацион ишлаб чиқариш, ёки юқори технологияли ишлаб чиқариш бўлса инвесторлар Навоий вилоятида исталган ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкин", - деди ЭИЗ директори.

Абдуллаев, ўзи раҳбарлик қилаётган "Навоий" ЭИЗнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ҳақида гапирар экан, у "локомотив" вазифасини бажармаса-да, аммо ўта жиддий пилот лойиҳа, етакчи лойиҳа эканлигига урғу берди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" ЭИЗ директори таклифи билан вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар.

Sputnik мухбирининг ЭИЗ тўғрисидаги фоторепортажини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар