02:19 21 Январ 2020
Эфир
  • RUB156.59
  • EUR10620.45
  • USD9550.76
  • Праздничный намаз в честь Курбан-хайита в Ташкенте
  • Праздничный намаз в мечети Хазрати Имам в Ташкенте
  • Праздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Ўзбекистонда 11 август, якшанба куни Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда. Тошкентдаги Ҳазрати Имом жоме масжиди ҳам эрта тонгдан мусулмонлар билан гавжум бўлди.

Тошкентда Қурбон ҳайити ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда. Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди. Тошкентдаги Ҳазрати Имом жоме масжиди ҳам эрта тонгдан мусулмонлар билан гавжум бўлди.

Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.

Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.

Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этадилар. Қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шавқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Яна фотолавҳалар

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси
    Охирги янгиланиш: 21:09 20.01.2020
    21:09 20.01.2020

    Ўзбекистон янги сайланган сенаторлари - фотожамланма

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси ўтказилди.

    196
    17
  • Охирги янгиланиш: 13:49 20.01.2020
    13:49 20.01.2020

    Ҳафтанинг қизиқарли фотосуратлари

    Германия пойтахтида халқаро мода ҳафталиги Berlin Fashion Week 2020 ўтказилди. Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди.

    613
    20
  • Михаил Мишустин хоккей матчида.
    Охирги янгиланиш: 18:50 16.01.2020
    18:50 16.01.2020

    Доно иқтисодчи, қаттиққўл солиқчи, моҳир хоккейчи – Михаил Мишустин

    Россия Давлат Думаси Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади. Очиқ овоз бериш жараёнида Михаил Мишустин номзодини 383 нафар депутат қўллаб қувватлади, 41 нафар депутат овоз беришмади, ҳеч ким қарши овоз бермади.

    728
    11
  • Охирги янгиланиш: 18:23 13.01.2020
    18:23 13.01.2020

    “Америка гўзаллари” – унутилмас лаҳзалар

    “Америка гўзали” танлови 1921 йилдан бери ўтказиб келинади. Танлов 100 йил давомида турли ўзгаришларга учради. Бир нарса ўзгаришсиз қолди: деярли ҳар бир ғолиба тақдирлаш маросимида самимий қувонч ҳис-туйғуларини бошидан кечиради.

    2120
    14

Асосий мавзулар