14:43 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Фото

"Соғлом бўлай десанг - югур!": Самарқанд халқаро ярим марафонининг ёрқин лаҳзалари

Ҳавола олиш
324 0 0
  • Самарқанд ярим марафони АИМС рўйхатига киритилган ва келаси йилдан бошлаб халқаро югуриш пойгалари календарига киритилади. АИМС сертификати – бу энг юқори сифат сертификати ҳисобланади.
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Ярим марафон Регистон майдонида ташкил этилди.

Куни кеча азим Самарқанд шаҳри гўё улкан бир спорт майдонига айланди. Ҳаво эрталаб бир оз салқин бўлишига қарамай, ёшу-қари, минглаб одамлар учун Халқаро хайрия ярим марафони ўтказилган Регистон майдони югуриш майдонига айланди.

Бутун дунёдан туристларни ўзига оҳанрабодек тортадиган Самарқанднинг қадимий обидалари бўйлаб югуриш, соғлом ҳаёт тарафдорлари сўзларига кўра, катта завқ бағишлади.

Ярим марафонда тажрибали спортчилар билан бир қаторда ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди ва ўз имкониятларига қараб - 21 километр ва 10 километр масофага югурдилар. Икки километрлик масофада ҳам ўзини синаганлар кўпчиликни ташкил этди.

Ярим марафондан тушган маблағ Тошкент театрларининг бирида амалга оширилаётган инновацион лойиҳага сарфланади. Ушбу дастурга кўра, кўзи ожиз ёки кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун Ўзбекистонда биринчи марта тифлошарҳлаш технологияси қўлланилади. Технология экранда, суратда ёки саҳнадаги нарсалар, кўриниш ва воқеаларни овоз сифатида қисқа, лекин батафсил тушунтириб беришга имконият яратади.

Ярим марафоннинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистон мухбири фотолентасида томоша қилинг.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар