14:42 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Фото

"Бу башарага ниқоб керакмас": коинотнинг энг ажабтовур вакиллари

Ҳавола олиш
189022
© AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba
Уругвайлик тату-рассоми Виктор Хьюго Перальта ва унинг рафиқаси - аргентиналик тату-рассоми Габриэла Перальта.

Бу одамларнинг ташқи кўриниши бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқитади ҳам ҳайратга солади. Улар ўз қиёфаларини шу даражада кескин ўзгартириб юборишган-ки, уларнинг ҳар бири ҳақида "ўз туққан онаси ҳам танимайди", иборасини бемалол қўллаш мумкин.

Бу инсонлар ўзга сайёраликларнинг айни ўзгинаси, дуч келиб қолсангиз, албатта, қайрилиб томоша қиласиз. Аслида, омма орасида ажралиб туриш учун улар кўплаб синовларни бошдан кечирганлар. Энг биринчи ва энг мураккаби - психологик характерга эга бўлган - улар жамиятнинг маънавий негизларига қарши боришга ўзларида куч топганлар.

Бироқ, бу ажабтовур ташқи кўриниш, уларни жамиятдан ажратиб ташлагани йўқ. Улар шундай антиқа кўринишга эга бўлиб ҳам, ўзларини жуда яхши ҳис қилишади, одамлар орасида эса уларга хавас ва қизиқиш билан қарайдиганлар талайгина, қолаверса, уларнинг ҳаёт тарзи ҳам машҳурларникидан кам эмас.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар