19:54 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Фото

Душанбедаги Ўзбекистон маданияти кунларининг ёрқин лаҳзалари

Ҳавола олиш
91430
  • Государственный академический театр оперы и балета им. С.Айни
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Шерали Джураев
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
  • Гуломджон Ёкубов
  • Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
© Sputnik / Амир Исаев
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Биринчи концерт Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театрида бўлиб ўтди.

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон машҳур юлдузларининг концерт дастуридаги чиқишлари тожик халқининг олқишларига сазовор бўлди.

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Биринчи концерт Садриддин Айний номидаги опера ва балет академик давлат театрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси театрга киришда карнай сурнай садолари остида илиқ кутиб олинди.

Тожик саҳнасида энг узоқ кутилган меҳмон Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев бўлди. Концертда Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Озода Нурсаидова, Юлдуз Турдиева, Умид Исроилов, "Мақом", "Тошкент зеболари" ансамбллари ва бошқа истеъдод эгалари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Концерт дастуридаги чиқишлар тожик халқининг олқишларига сазовор бўлди.

Дни культуры Узбекистана в Таджикистане
Министерство культуры Узбекистана

Қайд этиш жоизки, бу йил Душанбеда Ўзбекистон маданият кунлари доирасида ранг-баранг тадбирлар, мусиқий дастурлар, кўргазмалар, ижодий мулоқотлар, маҳорат сабоқлари, учрашув ва анжуманлар бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон ва Тожикистон маданият вазирлари Бахтиёр Сайфуллаев ва Шамсиддин Орумбекзоданинг учрашуви бўлиб ўтди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг асосий мавзуси икки давлатнинг эҳтиёжига кўра, маданият йўналиши бўйича таълим сифатини ошириш, балет ва опера соҳасига тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, театр гастролларини ташкил этиш, мақомни тарғиб этиш ҳақида бўлиб, зарур масалалар келишиб олинди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик артистлар Данғара туманига ташриф буюришни режалаштиришмоқда. У ерда ҳам ўзларининг концерт дастурларини тақдим этишади.

Sputnik Тожикистон фотожамланмасида Душанбедаги Ўзбекистон маданияти кунларининг ёрқин лаҳзаларини томоша қилинг.

Яна фотолавҳалар

  • Охирги янгиланиш: 15:08 09.12.2019
    15:08 09.12.2019

    Ҳафтанинг энг ёрқин фото-суратлари

    Ўзбекистонликлар Конституция кунини кенг нишонлашди. Тошкентда Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш бошланди. Буюк Британияда эса НАТО етакчилари учрашуви ўтказилди.

    1243
    20
  • Подготовка Ташкента к празднованию Нового года
    Охирги янгиланиш: 11:46 08.12.2019
    11:46 08.12.2019

    Янги йилга тайёргарлик кўраётган Тошкент – фото

    Янги йил байрамига саноқли кунлар қолмоқда. Ҳамма ерда байрамни байрамдай кутиш олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Тошкент шаҳри ҳам бундан мустасно эмас.

    651
    7
  • Охирги янгиланиш: 17:32 04.12.2019
    17:32 04.12.2019

    Москвада ГУМ-яхмалак майдонининг очилиши – фото

    Бир неча кун илгари Қизил майдонда ГУМ-яхмалак майдони очилишининг маросими бўлиб ўтди. Унда таниқли юлдузлар иштирок этди.

    645
    12
  • Охирги янгиланиш: 13:20 02.12.2019
    13:20 02.12.2019

    Ноябрнинг энг ёрқин фото-суратлари

    2019 йил ноябр - Венеция кўчаларини сув босди. Новосибирскдаги Оби дарёсида баржа иши, “Краснодар” стадиони олдидаги Галицкий парки.

    1319
    20

Асосий мавзулар