Камикадзе Шварц ва изқувар Зорро: Тошкент вилояти кинология марказидан фото-репортаж

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йил давомида "тўртоёқли полициячилар" 2,5 мингдан зиёд жиноятларни фош этишда ёрдам берган. Хизмат итлари қандай тайёрланади ва сараланади? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Sputnik мухбири Тошкент вилояти ИИБ Кинология бўлинмасида бўлди

Биз ташриф буюрган Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси хузуридаги Кинология хизмати хизмат итлар питомниги 2001 йилнинг апрель ойида  ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда вилоят ИИББ Кинология хизмати объекти ҳисобланади.

Питбуль - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида ит уриштирувчи ҳибсга олинди

Бўлинманинг асосий вазифалари: оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш; жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш; кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашишдан иборат.

Ушбу объектда юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари, кинология хизмати ходимларининг доимий равишда жанговар шайлигини таъминлаш мақсадида кинолог ходимларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш, хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича ("Из-қидирув" ва "Гиёхвандлик моддаларни қидириб топиш") тайёрлаш ишлари амалга оширилади. 

Охотничье ружье - Sputnik Ўзбекистон
Итни отиб ўлдирган одамга нисбатан чора кўрилади – ИИББ

2019 йил давомида Тошкент вилояти ИИББ Патруль-прст хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оиширилган ишлар натижасида 299 та турли хил жиноятлар жиноятлар фош этилишида иштирок этишди.

Хизмат итларининг зотини ва сифатини яхшилаш, аҳолидан хизматга лаёқатли бўлган итларни сотиб олишни яхши йўлга қўйиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Кинология клублари уюшмаси» ва «Ватанпарвар» кўнгилли итсеварлар жамияти билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ташкилот ва жамиятлар томонидан ташкил этилган кўргазмаларда кинолог ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан иштирок этишиб, фаҳрли ўринларни эгаллашиб келишмоқда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваТошкент вилояти ИИББ Кинология хизматининг асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти шаҳар ва туман ИИБ бўлинмаларини хизмат итлари билан таъминлашдан иборат.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
1/16
Тошкент вилояти ИИББ Кинология хизматининг асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти шаҳар ва туман ИИБ бўлинмаларини хизмат итлари билан таъминлашдан иборат.
© Sputnik / Дильшода РахматоваХизматда итларнинг немис очаркаси, шарқ европа очаркаси, рус спаниель, лабрадор (суратда) ва белгия овчаркаси (малинуа) зотларидан фойдаланиб келинади.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
2/16
Хизматда итларнинг немис очаркаси, шарқ европа очаркаси, рус спаниель, лабрадор (суратда) ва белгия овчаркаси (малинуа) зотларидан фойдаланиб келинади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваИтлар кўпам жаҳлдор эмас — улар фақатгина буйруқ берилсагина ўз важоҳатини кўрсатиши мумкин. Террорчиларни топишда довюрак ва даҳшатли Шварц, жиноятчиларни ушлашда тушишда изқувар Зорро, наркотик моддаларни яширинган жойдан олиб чиқишда спаниель-Диналарнинг машғулотларига гувоҳ бўлдик.
Центр кинологической службы УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
3/16
Итлар кўпам жаҳлдор эмас — улар фақатгина буйруқ берилсагина ўз важоҳатини кўрсатиши мумкин. Террорчиларни топишда довюрак ва даҳшатли Шварц, жиноятчиларни ушлашда тушишда изқувар Зорро, наркотик моддаларни яширинган жойдан олиб чиқишда спаниель-Диналарнинг машғулотларига гувоҳ бўлдик.
© Sputnik / Дильшода РахматоваХизмат итлари портловчи қурилмалар топиш ва гиёҳванд моддаларни топишга ўргатилади.
Битта итни у ёки бу соҳага ўргатиш учун олти ой вақт сарфланади. Аммо, кинологларнинг айтишича, жониворнинг кўникмаси то у "пенсия" ёшига етгунига қадар ривожлантириб борилади.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
4/16
Хизмат итлари портловчи қурилмалар топиш ва гиёҳванд моддаларни топишга ўргатилади.
Битта итни у ёки бу соҳага ўргатиш учун олти ой вақт сарфланади. Аммо, кинологларнинг айтишича, жониворнинг кўникмаси то у "пенсия" ёшига етгунига қадар ривожлантириб борилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЗорро лақабли портловчи моддаларни топишга ўргатилган ит кўз олдимизда ўтлар остига яширилган мина муляжини топди. Портловчи қурилмани аниқлаган "тўртоёқли полициячи" ўз эгасига ўша жойга ётиб олган ҳолда "белги берди".
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
5/16
Зорро лақабли портловчи моддаларни топишга ўргатилган ит кўз олдимизда ўтлар остига яширилган мина муляжини топди. Портловчи қурилмани аниқлаган "тўртоёқли полициячи" ўз эгасига ўша жойга ётиб олган ҳолда "белги берди".
© Sputnik / Дильшода РахматоваЖониворлар профессионал кўникмага йиллар давомида бажариладиган мана шундай машғулотлар билан эришадилар...
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
6/16
Жониворлар профессионал кўникмага йиллар давомида бажариладиган мана шундай машғулотлар билан эришадилар...
© Sputnik / Дильшода РахматоваИтларга буйруқлар оғзаки ёки қўл ишораси билан (гапириш мумкин бўлмаганда) берилади. Кинолог ва хизмат ити ҳамиша биргаликда ишлайдилар, агар ит хизмат жараёнида қандайдир ашёвий далилни топган бўлса, кинолог бу ҳолатни муайян хатти-ҳаракат (ўтириш, акиллаш) орқалигина эмас, ҳатто жонивор думининг ликиллашига қараб билиб олиши мумкин.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
7/16
Итларга буйруқлар оғзаки ёки қўл ишораси билан (гапириш мумкин бўлмаганда) берилади. Кинолог ва хизмат ити ҳамиша биргаликда ишлайдилар, агар ит хизмат жараёнида қандайдир ашёвий далилни топган бўлса, кинолог бу ҳолатни муайян хатти-ҳаракат (ўтириш, акиллаш) орқалигина эмас, ҳатто жонивор думининг ликиллашига қараб билиб олиши мумкин.
© Sputnik / Дильшода РахматоваАйтганча, жаҳлдорлик ҳақида: ёшлигидан жаҳлдор табиатли итлар изқуварлик ва портловчи моддаларни топиш учун атай ажратиб олинар экан.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
8/16
Айтганча, жаҳлдорлик ҳақида: ёшлигидан жаҳлдор табиатли итлар изқуварлик ва портловчи моддаларни топиш учун атай ажратиб олинар экан.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЎйинқароқ итлар эса гиёҳванд моддалар топишга кўпроқ мос тушади.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
9/16
Ўйинқароқ итлар эса гиёҳванд моддалар топишга кўпроқ мос тушади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваГиёҳванд моддаларни аниқлай оладиган итларга наркотик моддалар бериладими, деган саволга кинолог ходимлар қатъий "йўқ", дея жавоб беришди. Маълум бўлишича, жониворларга шундай иш учун махсус ишлаб чиқарилган синтетик моддалар берилади. Моддалар ҳиди ҳақиқий наркотик моддани эслатса-да, аммо у наркотик ҳисобланмайди.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
10/16
Гиёҳванд моддаларни аниқлай оладиган итларга наркотик моддалар бериладими, деган саволга кинолог ходимлар қатъий "йўқ", дея жавоб беришди. Маълум бўлишича, жониворларга шундай иш учун махсус ишлаб чиқарилган синтетик моддалар берилади. Моддалар ҳиди ҳақиқий наркотик моддани эслатса-да, аммо у наркотик ҳисобланмайди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваКинология марказидаги ҳар бир "тўрт оёқли" полициячи ўз ётоқ жойи, тиббий хизмат, ўқиш, иш ва озуқа кўринишидаги "маош"га эга.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
11/16
Кинология марказидаги ҳар бир "тўрт оёқли" полициячи ўз ётоқ жойи, тиббий хизмат, ўқиш, иш ва озуқа кўринишидаги "маош"га эга.
© Sputnik / Дильшода РахматоваХизмат давомида жароҳат олган итлар марказнинг ўзида даволанади.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
12/16
Хизмат давомида жароҳат олган итлар марказнинг ўзида даволанади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваАльфа лақабли изқувар-ит жиноятчини топиш бўйича машғулотни қисқа муддатда уддалади ва ҳатто ўз "ўлжасини" олдига солиб олиб кетди.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
13/16
Альфа лақабли изқувар-ит жиноятчини топиш бўйича машғулотни қисқа муддатда уддалади ва ҳатто ўз "ўлжасини" олдига солиб олиб кетди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваИтлар одатда саккиз йил хизмат қилишади. "Пенсия" ёшига етган жониворларни кинологлар ўзи билан олиб кетадилар.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
14/16
Итлар одатда саккиз йил хизмат қилишади. "Пенсия" ёшига етган жониворларни кинологлар ўзи билан олиб кетадилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваХизмат итлари олган мукофотлар.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
15/16
Хизмат итлари олган мукофотлар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваТошкент вилояти ИИББ Кинология хизмати.
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
16/16
Тошкент вилояти ИИББ Кинология хизмати.
Янгиликлар лентаси
0