07:38 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
  • Муроджона Ахмадалиева торжественно встретили в Намангане

Хокимият Наманганской области
Қўлларида байроқлар ҳамда плакатлар билан йўл бўйларини тўлдирган ёшлар, хурсандчилик ҳисларини олқишлар билан намойиш этдилар.

Профессионал бокснинг IBF ва WBA Super версиялари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Поп туманидаги вилоят чегарасида чемпион боксчини вилоят ҳокими ўринбосари Фахриддин Маткаримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев, вилоят жамоатчилиги вакиллари, спортсеварлар, дўстлари ва яқинлари, журналистлар кутиб олдилар.

Муроджон Аҳмадалиев Поп ҳамда Чуст шаҳарларида бўлиб, ўз ғалабасидан хурсанд ҳамюртлар ҳамда ёшлар билан учрашди. Қўлларида байроқлар ҳамда плакатлар билан йўл бўйларини тўлдирган ёшлар, хурсандчилик ҳисларини олқишлар билан намойиш этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров спортчини оламшумул ғалаба билан қутлаб, қолган икки версияда ҳам чемпионлик камарларини қўлга киритишига умид билдирди.

Наманган шаҳридаги вилоят Маданият марказида Муроджон Аҳмадалиевнинг вилоят ёшлари ҳамда бокс ихлосмандлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда чемпион боксчига тўн кийдирилиб, вилоят ҳокимлиги совғаси – “Дамас” автомобили тақдим этилди.

Муроджон саҳнадан пастга тушиб, автомобиль калитини ўз ғалабаларининг меъмори бўлган ота-онасига топширгани олқишлар билан кутиб олинди.

Учрашув ёшларнинг Муроджон Аҳмадалиевга турли мавзулардаги саволлари билан давом этди.

Яна фотолавҳалар

  • Шавкат Мирзиёев Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.
    Охирги янгиланиш: 20:03 21.02.2020
    20:03 21.02.2020

    Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи – энг қизиқарли суратлар

    Анқара музокараларининг асосий мавзуси савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўлди. Музокаралар якунида Мирзиёев ва Эрдоған Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

    857
    20
  • Охирги янгиланиш: 13:09 21.02.2020
    13:09 21.02.2020

    Ҳафтанинг энг ёрқин суратлари

    Лондонда Brit Awards мукофоти тақдимоти, Уругвайда дунёдаги энг катта карнавал ўтказилди - ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари.

    1327
    20
  • Охирги янгиланиш: 19:27 20.02.2020
    19:27 20.02.2020

    СССР даврида баҳор қандай кутиб олинган – энг ёрқин суратлар

    СССР даврида баҳор фаслини қандай кутиб олишган. Баҳор келиши собиқ совет иттифоқ аҳолиси учун ҳақиқий байрам бўлган. Бутун иттифоқ бўйлаб шанбаликлар ўтказилган. Кўчаларда болалар қуш уяларини ясашган.

    1648
    22
  • Полицейский в маске на пустынной улице в Шанхае
    Охирги янгиланиш: 15:15 16.02.2020
    15:15 16.02.2020

    Коронавирус сабаб “арвоҳ шаҳарларга” айланган Хитой мегаполислари

    Хитойда коронавирус авж олишда давом этмоқда. Эпидемия том маънода маҳаллий аҳолини уйларида қулфланиб ўтиришга мажбурлади. Кези келганда оёқ қўйишга жой бўлмаган Пекин ва Шанхай каби йирик шаҳарлар ҳувиллаб қолган.

    1906
    12

Асосий мавзулар