11:59 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Фото

Ўзбекистон Хитойга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда

Ҳавола олиш
99911
  • Узбекистан направил гуманитарную помощь Китаю
  • Узбекистан направил гуманитарную помощь Китаю
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуманитар юкни Хитойга махсус самолётда етказиш бўйича жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш бўйича фармонга имзо чекди.

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади: бир марталик стерил тиббий қўлқоплар; ҳимоя қилувчи комбинезон; юз учун фильтрловчи ниқоб; махсус тиббий форма; тиббий ниқоблар; тиббий дока.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди.

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини тайёрлаш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси республика тўқимачилик корхоналарида тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимлари тайёрланишини таъминлайди.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар