10:38 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Фото

Сардоба фалокатдан сўнг - фоторепортаж

Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
1999 0 0
  • Тошқиндан зарар курган Сардобага кириш қисми.
  • Техноген авария туфайли бир нечта турар жой ҳудудлари миллионлаб кубометр балчиқ ва лой остида қолди.
  • Оқим ўз йўлида кўплаб хусусий уйларни вайрон қилди, 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, битта коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид ва 13 та республика аҳамиятига эга кўприклар шикастланди
  • Сув остида қолган Мерседес автомобили
  • Тошқиндан зарар кўрган аҳоли яшаш жойи
  • Афсуски, инсон қурбонларини ҳам олдини олиб бўлмади - камида тўрт кишининг ҳалоқ бўлгани маълум.
  • Экин майдонлари, уйлар сув остида қолди, кўплаб ҳайвонлар ўлди.
  • Тошқиндан зарар кўрган йўлларни тиклаш ишлари.
  • Ёнғин ўчириш машиналари сувни тортиб олмоқда.
  • Айрим турар жой ҳудудлари миллионлаб кубометр балчиқ ва лой остида қолди.
  • Гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда тўлқин  билан олиб кетилган одамларнинг шахсий буюмларини кўриш мумкин.
  • Тўғон, турар-жойларни ва транспорт инфратузилмасини тиклаш ишлари давом этмоқда.
  • Қайиқлардаги қутқарувчилар жабр кўрган ҳудудларни ўрганишни давом этмоқдалар – эвакуация қилишига улгурмаган ёки эвакуация қила олмаган одамлар қидирилмоқда.
  • Ўлган ҳайвонларнинг жасадлари атрофни ифлосланишини олдини олиш учун йиғиб олинмоқда. Тиркамага камида 70 бош қорамоллар жасадлари ортилган трактор.
  • Ўлган ҳайвонлар кўмилиши
  • Энергия ва газ таъминоти аста-секин тикланмоқда. Минтақага бир неча ўнлаб трансформаторлар етказилди.
  • Эвакуация қилинганидан кейин ўз уйларига қайтиб келган маҳаллий аҳоли ҳам вайроналарни йиғиштириш ва уй-жойларни тиклашга ёрдам бермоқда.
  • Одамлар бутун қолган нарсаларни қидирмоқдалар ва ишчилар билан биргаликда деворларни ва уйларнинг томларини тиклашмоқда.
  • Миллий гвардия ходимлари, ҳарбийлар ва қутқарувчилар ҳудудларни тўпланган ахлатлардан тозалашни давом этмоқда.
  • Миллий гвардия ходимлари, ҳарбийлар ва қутқарувчилар ҳудудларни тўпланган ахлатлардан тозалашни давом этмоқда.
  • Канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотларининг ҳолати диққат билан ўрганилмоқда.
  • Маҳаллага кириш қисми.
  • Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган кўнгиллилар ватандошларига ёрдам беришга шошилмоқдалар ёки ўзлари қишлоқларни тиклашга йўл олмоқда.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Тошқиндан зарар курган Сардобага кириш қисми.

Сардоба сув омборида 1 май куни тўғон ёрилиши натижасида келиб чиққан фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бир ҳафтадан бери давом этмоқда.

Техноген авария туфайли бир нечта турар жой ҳудудлари миллионлаб кубометр балчиқ ва лой остида қолди. Оқим ўз йўлида кўплаб хусусий уйларни вайрон қилди, 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, битта коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид ва 13 та республика аҳамиятига эга кўприклар шикастланди. Йўллар ювиб ташланган ва деҳқон бозори вайрон бўлган.

Афсуски, инсон қурбонларини ҳам олдини олиб бўлмади - камида тўрт кишининг ҳалоқ бўлгани маълум.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар