23:53 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
© Sputnik / Алексей Дружинин
Россия президенти Владимир Путин Александр боғидаги Номаълум аскар қабри ёнидаги Қаҳрамон шаҳарлар хиёбонига гул қўйди.

9 май куни собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалаба муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.

Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирлар чекланган шаклда бўлиб ўтди. “Ўлмас полк” эса онлайн ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этди.

Давлат раҳбари ушбу шонли сана муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди ва “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, ўзбек халқини табриклади.

Ғалабанинг 75 йиллиги қандай нишонлангани Sputnik фотожамланмасида.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар