19:13 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
© REUTERS / Jonathan Ernst
Вашингтонда норозилик намойиши вақтида бир-бирини қучиб турган ёшлар

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган Жорж Флойд вафот этганидан сўнг бошланиб кетди.

АҚШдаги тартибсизликлар 25 май куни Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойд вафот этганидан сўнг бошланди. Мамлакатнинг бир неча ўнлаб йирик шаҳарларида оммавий норозиликлар туфайли комендантлик соати эълон қилинган.

Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитгани улардан бири эса томоғини тиззаси билан босиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди.

Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлимида вафот этди.

Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

Шунга қарамасдан норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар дўконларга ўт қўйиб, айримлари олдиларида чиққан нарсаларни синдириб ташлашмоқда.

Жорж Флойд ўлимини суриштириш ишларига Федерал тергов бюроси ҳам жалб қилинган.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар