18:58 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
  • Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Тошкент бўйлаб яна автобуслар ҳаракати тикланди

8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклади.

Бугундан 1230 та автобуслар (шундан 1121 та автобус саройлари бўйича ва 109 та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқди.

Аниқлик киритилишича, Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилинганлиги муносабати билан юқорида келтирилган туманлар ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.

Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади. Автобуслар доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Бир неча муддат аввал пойтахт кўчалари бўм-бўш эди, ҳозир эса яна ҳаёт қайнамоқда. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, карантин чоралари енгиллаштирилгани, бу касаллик устидан батамом ғалаба қозонилди дегани эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва барча зарурий қоидаларга риоя қилинг! Зеро саломатлигингизни асраб-авайлаш ўз қўлларингизда!

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар