18:51 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
© AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba
Кенияда қуёшнинг қисман тутилиши

Бугун, 21 июнь куни қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – Ҳалқасимон Қуёш тутилиши кузатилди. Sputnik сара суратларни эътиборингизга ҳавола этади.

21 июнь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – Ҳалқасимон Қуёш тутилишини кузатди.

Ушбу астрономик ҳодиса Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатилди.

Ҳалқасимон Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Sputnik ушбу нодир ҳодисанинг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этади.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар