18:47 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Фото

Оқ уй олдидаги тартибсизликлар: намойишчилар Жексон ҳайкалини қулатишга ҳаракат қилди

Ҳавола олиш
37310
© REUTERS / Tom Brenner
Вашингтонда Лафайетт майдонидан АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон ҳайкалини қулатишга уринди.

Вашингтонда Колумбия округида намойишчилар Лафайетт майдонида АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон ҳайкалини қулатишга уринди. Полиция намойишчиларни ҳайдаб чиқариш вақтда намойишлар тартибсизликларга айланди.

Полиция ҳайкал олдини тўсишга ҳаракат қилган вақтда тўқнашувлар бошланди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газни қўллашга мажбур бўлди.

Бундан аввал Лафайетт майдонидан палаткаларни олиб ташлашга ҳаракат қилган тўрт нафар полициячи жароҳатланди. Намойишчилар уларга турли нарсаларни отишди, бир нечта киши қўлга олинди.

Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилгандан сўнг норозилик ва тартибсизликлар тўлқинлари Америка шаҳарларини қамраб олди. Одамлар полициянинг ўзбошимчалигига чек қўйиш ва ирқчиликка қарши шиорлар билан кўчаларга чиқдилар.

Намойишларда талончиликлар ҳам содир этилди, тарихий обидалар бузилди, ҳукумат полиция ислоҳотини муҳокама қилмоқда.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар