17:54 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Фото

Москва Ғалаба паради учун қандай безатилди - 10 та ёрқин фотосурат

Ҳавола олиш
541 0 0
© Sputnik / Iliya Pitalev
Москвадаги Тарих музейи олдида маршал Георгий Жуков ҳайкали олдидаги безак.

Байрам тантанаси 24 июн куни бўлиб ўтади! Дарвоқе, 1945 йилдаги тарихий парад айнан 24 июн куни бўлиб ўтган.

Москва Ғалаба паради учун қандай безатилди - 10 та ёрқин фотосурат

Фуқаролар ушбу воқеани жуда узоқ вақт кутди, COVID-19 пандемияси туфайли ўз-ўзини яккалаш ва кўплаб чекловлар энди ортда қолди.

Энди ҳаммаси якун топди ва байрам ниҳоят нишонланади!

Пойтахт ҳокимияти тайёргарликка пухта ёндашди: Ғалаба куни парадига Москва байроқлар ва байрам рамзлари билан билан безатилди.

Новоарбатский, Большой Каменний, Большой Москворецкий кўприкларининг панжаралари 700 дан ортиқ байроқлар билан безатилди.

Бутун шаҳар бўйлаб “Ғалаба ордени” ва “Ғалаба салюти” декоратив конструкциялари ўрнатилди, “Триумфальная” аркаси ёнида “Қаҳрамон-шаҳар Москва” юлдузи ўрнатилди.

Пойтахт, шунингдек анъанага кўра, қизил байроқлар ва байроқли нақшлар билан безатилди! Уларни деярли ҳамма жойда кўриш мумкин: Триумфальная, Пушкинская ва Манежная майдонларида, шунингдек, Кремль ва Москворецкая соҳилида.

Москванинг кўриниши жуда тантанали ва чиройли!

Безатишлар билан бир қаторда, шаҳар ҳукумати байрам пайтидаги эътиборни реклама баннерларига алоҳида қаратди: ҳамма жойда ёрқин тематик плакатлар жойлаштирилди, электрон таблоларда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган видеороликлар узатилмоқда.

Ғалаба паради учун безатилган Москванинг чиройли фотосуратларини бизнинг фотолентамизда томоша қилинг!

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар