18:53 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Фото

Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Москвада ўтган ҳарбий парад - энг ёрқин лаҳзалар

Ҳавола олиш
809 0 0
  • Военный парад в ознаменование 75-летия Победы
  • Президент РФ В. Путин принял участие в военном параде в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне
© Sputnik / Host photo agency / Alexander Vilf
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов на Красной площади в Москве.

Бугун Қизил майдонда эҳтимол, сўнгги йиллардаги энг кутилган Ғалаба Паради бўлиб ўтди. Бу ерда гап нафақат рамзий сана - 75 йилликда, балки тантана миқёсида!

Тантаналарда 14 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар, 200дан ортиқ техника ва 75та учар аппаратлар иштирок этди.

Бу кунда нацист душман устидан эришилган умумий ғалабани нишонлаш учун 13 та давлат бирлашди.

Байрамона маршда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари қатнашдилар.

Парадда иштирок этиш учун юқорида қайд этилган давлатлар раҳбарлари ҳам ташриф буюришди.

Ушбу муҳим воқеа қандай ўтгани ҳақида - фото-лентамизда томоша қилинг!

Бу орада, парад якунланганига қарамай, тантаналар давом этмоқда! Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантаналар Москвадаги Лужнецкая дарёси устида отиладиган байрам салюти билан якунланади. Салют залплари 23.00 да отилади.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар