15:54 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
  • Усиление карантина в Узбекистане
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди.

Sputnik мухбири Тошкентнинг марказий кўчалари, ўрнатилган блокпостларда бўлиб, кучайтирилган карантин шароитидаги ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари ишлари билан танишди.

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятидан пойтахтга автомобилда кириб-чиқишга истисно тариқасида рухсат берилган.

Шунингдек, 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган машиналар ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Карантин қайтган Тошкент Sputnik мухбири объективида.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар