04:59 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Фото

“Аҳоли учун қулайлик”: Тошкент ер усти ҳалқа метросига назар

Ҳавола олиш
550 0 0
  • Ер усти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Тошкент шаҳрида лойиҳалаштирилган ер усти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди.

“Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган.

Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатилади.

Ер усти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

Иккинчи босқичда Қўйлиқ бозори билан Тошкент ер ости метросининг “Олмазор” бекати боғланади. Учинчи бўлиб “Беруний”, ундан кейин “Бодомзор” бекатигача бўлган қисм қурилади.

Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро линияси яна “Дўстлик” бекатига уланади. Бу йўлларнинг жами узунлиги қарийб 55 километр, бекатлар 35 та бўлади.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар