03:08 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Фото

“Аҳоли учун қулайлик”: метронинг Сергели йўналиши ишга тушди

Ҳавола олиш
19010
  • Парковка у сергелийской линии Ташкентского метрополитена
  • Станции оформлены в национальном стиле
  • Указатели станций сергелийской линии Ташкентского метрополитена
  • Велопарковка сергелийской линии Ташкентского метрополитена
  • Парковая площадка сергелийской линии Ташкентского метрополитена
  • Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена
  • Сергелийская линия Ташкентского метрополитена
  • Сергелийская линия Ташкентского метрополитена
  • Сергелийская линия Ташкентского метрополитена
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳар бир бекат олдида автобиль тураргоҳи мавжуд

Тошкент ер усти метросининг Сергели йўналиши ишга туширилди. Президент жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган.

Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ер усти ва ер ости йўллари боғланган.

Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга. Масалан, Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан боғловчи автомобиль йўли аксар ҳолларда тирбанд бўлади. Оқибатда ёқилғи сарфи ортиб, атмосферага катта миқдорда зарарли газлар чиқади. Одамлар манзилига кечикиб, асабийлашади. Янги ер усти метроси эса аҳолига жуда катта қулайлик яратади.

Ишга тушган метро суратлари Sputnik жамланмасида.

Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Тошкент, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши, метро

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар