04:04 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Фото

Уч ойда ўрганса бўладиган "пултопар" ҳунарлар: "Ишга марҳамат" мономарказидан репортаж

Ҳавола олиш
702 0 0
© Sputnik / Дильшода Рахматова
"Ишга марҳамат" мономарказлари - камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ташкил этилган. Фуқаролар касбларга марказда бепул ўқитилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ташкил қилинган "Ишга марҳамат" мономарказлари янги ҳунар ўрганишни истаган ёки ўз ишини бошламоқчи бўлган одамлар учун яхши имкониятдир.

Мономарказ ҳозирча Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ташкил этилган.

Аммо 2021 йилнинг бошида Ўзбекистон регионларида ва Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яна 13та шундай касб-ҳунар ўргатувчи мономарказлар ташкил этилади.

Бу ерда истаган инсон 2,3,4 ойгача бўлган муддатда 22 турдаги ишчи касблар, 5та хорижий тил ҳамда тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича курсларни ўқиб, мамлакатда ва хорижда тан олинадиган Skills паспортини қўлга киритиши мумкин.

Мономарказда ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат - Сертификат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади.

Мономарказдаги шароитлар ва ўқитиладиган касб турлари ҳақида фоторепортажимизда.

Теглар:
миграция маркази, мигрантлар, миграция, мигрант, меҳмонхона, Меҳнат вазирлиги

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар