Туркманистон президенти Тошкентга келди

© Фотохост-агентство. / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳмонни Тошкент аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов Тошкентга расмий ташриф билан келди, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабари асосида.

Тошкент аэропортида давлат раҳбарини Ўзбекистон  Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Қисқа суҳбатдан кейин Бердымухамедов Кўксарой мажмуасидаги резиденцияга йўл олди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг асосий учрашувлари 8 октябр куни бўлиб ўтади. Томонлар сиёсий, савдо, иқтисодий, транспорт, коммуникация ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги келишувларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади.

Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюуради

Ушбу муҳокамалар якунида икки мамлакат иқтисодий ва маданий алоқаларини янги даражага чиқарувчи ҳужжатларга қўл қўйилиши кутилмоқда. Ушбу шартномалар Ўзбекистон ва Туркманистон ишчи гуруҳлари ҳамкорлигида бир неч ой мобайнида таёрланган. 

2014 йилнинг ноябрида, ўзининг охирги ташрифи давомида Туркманистон президенти Бердымухамедов Тошкентдаги GM Uzbekistan заводига ташриф буюрганди.

 

Янгиликлар лентаси
0