Керри ва Ўрта Осиё мамлакатлари "С5+1" ҳамкорлигини маъқуллашди

Oбуна бўлиш
Самарқандда Ўрта Осиёнинг беш мамлакати ТИВнинг Жон Керри билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik.  Самарқанддаги "Форумлар мажмуаси"да Ўрта Осиёнинг беш мамлакати Ташқи ишлар вазирларининг АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашуви бўлиб ўтди, Ўзбекистон ТИВ хабари асосида.

Учрашувни Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов очди. Учрашувда АҚШ давлат котиби Жон Керри, Қозоғистон ТИВ Эрлан Идрисов, Қирғизистон ТИВ  Эрлан Абдылдаев,  Тожикистан ТИВ — Сироджиддин Аслов ва Туркманистон ТИВ — Рашид Мередовлар қатнашди.

Вазирлар Ўрта Осиё плюс АҚШ кўринишидаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий – гуманитар соҳаларда алоқалар ҳақида келишиб олишди. Регионал хавфсизлик ва Афғонистондаги вазият ҳам эътибордан четда қолмади.

Учрашув натижасида АҚШ ва беш Ўрта Осиё мамлакати бирлашган шериклик ва ҳамкорлик декларацияси тузишди. Томонлар  умумий муаммоларни ҳал қилиш учун ушбу олти мамлакат вакиллари  "С5+1" форматида доимий равишда учрашиб туришини маъқуллашди.

Янгиликлар лентаси
0